UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0

22 июн 10:31
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Дубайда Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров иштирокидаги турнир бошланади

Бугун БААнинг Дубай шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Global Chess League "Tech Mahindra" турнири старт олади.

Мусобақада жаҳоннинг етакчи шахматчилари турли жамоалар таркибида ўйинлар ўтказишади. 

Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов в Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этади. Баҳслар рапид йўналишида жамоавий тарзда ташкил этилади. Global Chess League икки даврали турнир бўлиб, унда 6 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.  

Нодирбек Абдусатторов "Balan Alaskan Knights", Жавоҳир Синдаров эса "UpGrad Mumba Masters" жамоаси таркибида ўйинлар ўтказишади. 

Бугун 1-тур доирасида Жавоҳир Синдаров "UpGrad Mumba Masters" таркибида "Triveni Continental Kings" билан беллашади. Жавоҳир ўз ўйинини даниялик Йонас Бал Бьеррега қарши ўтказади. 


Нодирбек Абдусатторов ўйнаётган "Balan Alaskan Knights" эса мусобақани эртага, 23 июнь куни "SG Alpine Warriors"га қарши бошлайди. Нодирбек мазкур қарама-қаршиликда 2-столда ҳиндистонлик Гукешга қарши ўйнайди. 

Эртага шунингдек 2-турда ҳар икки ҳамюртимизнинг жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Унда Абдусатторовга россиялик Александр Гришук рақиб бўлади. Синдаров эса ҳиндистонлик Раунак Садвани билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг