UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

01 мар 16:19
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Эл Класико". Томонларнинг ўзаро ўйинлари статистикаси

Бугун йилнинг марказий ўйинларидан бири бўлган "Реал" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтади.

Одатга кўра, ушбу ўйин атрофидаги маълумотларни беришда давом этамиз.

Демак, "Реал" ва "Барселона" тарихда ўзаро 202 марта ўзаро тўқнаш келишган. 83 ўйинда "Реал", 79 баҳсда эса "Барселона"нинг қўли баланд келган. 40 учрашувда эса ғолиб аниқланмаган.

Биринчи даврадаги ўйин зерикарли ўтгани ва 0:0 ҳисобида якунланганини ҳамма эсласа керак. Балки бунга ўша пайтда Каталонияда бўлаётган можаролар ҳам сабаб бўлгандир. 331 бора "Барселона" дарвозаси ишғол этилган бўлса, 319 марта "Реал" постига йўл топилган.

Ўтган мавсум "Сантьяго Бернабеу"да ўтган баҳсда Иван Ракитичнинг голи "Барселона"га 3 очко келтирганди. 

Қайд этиш керак, "Барселона" "Реал" майдонидаги сўнгги 4 ўйиннинг барчасида ғалабага эришган:

02.03.2019 Реал Мадрид - Барселона 0:1

23.12.2017 Реал Мадрид - Барселона 0:3

23.04.2017 Реал Мадрид - Барселона 2:3

21.11.2015 Реал Мадрид - Барселона 0:4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг