UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

08 авг 09:41
Янгиликлар

Велоспорт, Енгил атлетика, Волейбол, Сув спорти турлари

Бугун ҳам Ислом бирдамлиги ўйинларида 4 та спорт турида ҳамюртларимизга мухлислик қиламиз

Туркиянинг Конья шаҳрида ислом давлатлари ўртасидаги V Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Хабарингиз бор, ислом оламидаги ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта спорт делегацияси билан иштирок этяпти. Бугун мусобақанинг навбатдаги куни ўзбекистонлик атлетлар худди кеча бўлганидек, 4 та спорт турида ташкил этиладиган баҳсларда ўз маҳоратларини намойиш этадилар. 

Спортчиларимизнинг бугунги иштирокини велоспортчиларимиз бошлаб беришади. Велотрекнинг омниум баҳсларида Ольга Забелинская, Маргарита Мисюрина, Алексей Фомовский ва Ботир Исматов юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Улар куннинг биринчи ярмида ўтказиладиган саралаш баҳсларида стартга чиқишади. Забелинская кеча терма жамоамизга олтин медаль тақдим этиб улгурганди. 

Бугун ҳам пара сузиш мусобақалари давом эттирилади. Кеча 100 метр масофага баттерфляй усулида ўтказилган баҳсларда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Азизбек Бойназаров бугун 200 метр масофага аралаш сузишда кечаги натижасини такрорлашга уриниб кўради. 

Куннинг иккинчи ярмида эътиборимиз спорт турлари маликаси ҳисобланган енгил атлетика ҳамда волейбол беллашувларига қаратилади. Атлетларимиздан Оскар Кучмурадов (100 м), Дарья Резниченко ва Роксана Худоёрова (иккиси ҳам узунликка сакраш), Лайло Аллаберганова (100 м), Жасмина Мансурова (лангарчўпга таяниб сакраш), Зарина Носиржонова (босқон улоқтириш), Фарида Солиева (400 м), Евгений Фадеев (5 000 м) ва Достон Ражабов (ядро улоқтириш) медаллар учун баҳсларга киришадилар.

Бугунги иштирокимизни волейбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирокидаги ўйин якунлаб беради. Қизларимиз мезбонлар Туркия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг