UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

01 дек 15:41
Янгиликлар

Муайтай

Бугун ўзбекистонлик муай-тайчи Асламжон Ортиқов ONE Championship лигасидаги навбатдаги жангини ўтказади

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида жойлашган "Lumpinee Boxing" мажмуасида ММА ва муай-тай бўйича One Friday Fights 43 турнири ўтказилади.

Аҳамиятлиси, мусобақа доирасида ўта енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик муай-тай устаси Асламжон Ортиқов ҳам жанг қилади. Ҳамюртимизга таиландлик Чатанан Апичат рақиблик қилади.

Қизиғи, ҳар икки спортчи учун бу One FC лигасидаги учинчи жанг бўлади. Спортчилар ўзларининг дастлабки иккита жангида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Асламжон Ортиқов сўнгги жангини 2023 йил 20 октябрь куни One Friday Fights 37 турнири доирасида Петуанин Пор Печкаевга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, бугунги турнир Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Жангларни YouTube платформасидаги One Championship каналида кузатиб боришингиз мумкин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг