UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0

17 дек 17:19
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Бухоро вилоятининг энг чекка туманида янги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди

Бухорода яна бир замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев аҳолининг барча қатламлари ўртасида спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар, спорт иншоотларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вазир дастлаб Бухоро шаҳрида Ислом Каримов кўчаси ва Ибн Сино кўчаси кесишмасида 4 минг томошабинга мўлжаллаб қурилаётган Универсал спорт мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Президентимизнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи доирасида берган топшириқларига асосан бунёд этилаётган ушбу спорт иншоотида 15 дан ортиқ спорт тури бўйича мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади.

2018 йилда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятида бешта спорт объекти қурилди.

Д.Набиев дастурга асосан вилоятнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган, Туркманистон билан чегарадош Олот туманида қуриб фойдаланишга топширилаётган 25х11 м ҳажмдаги ёпиқ сузиш ҳавзасининг тантанали очилиши маросимида иштирок этди.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Дилмурод Набиев Президентимиз томонидан республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш вазифаси топширилганини таъкидлаб, фойдаланишга топширилаётган ушбу сузиш ҳавзаси келажакда ёшларни сузиш спорт турига қизиқишларини орттириб, уларни нуфузли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишларида пойдевор бўлиб хизмат қилишига ҳамда Олот тумани аҳолисини сузиш спорт тури орқали соғломлаштиришга хизмат қилиши кутилаётганини маълум қилди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида “Ёшлар ҳафталиги”, “Хотин-қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” ва “Таълим муассасалари ҳафталиги” давомида 990 та спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 130 нафардан мингдан ортиқ кишилар (шундан 43 минг нафар аёллар) иштирок этишди. Шунингдек, спорт иншоотлари ва ташкилотларда йўлга қўйилган оммавий бадантарбия машғулотларига 130 минг нафардан ортиқ аҳоли жалб этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг