UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0

22 апр 09:12
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. 17 ёшли Гукеш даъвогарлар турнири ғолиби!

Канаданинг Торонто шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар ўртасидаги Candidates Tournament 2024 турнири ўз якунига етди.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришди. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилган мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этди.

Кеча ўтказилган сўнгги 14-турнинг 3 та партиясида томонлар муросага келишди. Битта партияда ғолиб аниқланди. Пешқадам Гукеш Доммараджу сўнгги турда ўзига керакли дуранг натижага эришиб, якунда 9 очко билан даъвогарлар турнири ғолибига айланди. 

Бунга Гукешнинг асосий таъқибчилари Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) ва Ян Непомнящий (FIDE, 2758)нинг ўзаро дуранг ўйнагани ҳам ёрдам бериб юборди. Энди 17 ёшли Гукеш кузда амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суради. 


Candidates Tournament 2024. 14-тур натижалари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — 0,5:0,5

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — 0,5:0,5

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — 0:1

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — 0,5:0,5   


Турнир жадвалидаги якуний ҳолат:

1. Гукеш – 9 очко

2-4. Накамура, Непомняший, Каруана – 8,5 

5. Прагнанандҳа – 7

6. Видит – 6

7. Фируджа – 5

8. Абасов – 3,5.

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмади. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг