UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

10 апр 08:03
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. 5-турдан кейин қўшҳокимлик + ЖАДВАЛ

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Бешинчи турнинг икки партиясида томонлар муросага келишди. Қолган икки партияда шахматчиларнинг бири ғалабага эришди. Пешқадам Ян Непомняший қора доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа билан дуранг ўйнади. Бундан фойдаланган ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу озарбайжонлик Нижат Абасовни енгиб, очколарини Янга тенглаштириб олди. Бугун ўтказиладиган 6-тур олдидан Гукеш ва Непомняший 3,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. 

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 


Candidates Tournament 2024. 5-тур натижалари (Эркаклар)

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — 0:1.

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Ниджат Абасов (Озарбайжон, 2632) — 1:0.

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — 1/2:1/2.

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — 1/2:1/2.


Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг