UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0

14 апр 11:28
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Непомняшийга етиб олишди ФОТО + ЖАДВАЛ

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 8-турнинг 2 та партиясида томонлар муросага келишди. Қолган икки партияда Гукеш ва Накамура муҳим ғалабаларини қўлга киритишди. Доммараджу қора доналарда ўйнашига қарамай, Ҳиндистон дербисида Видит Гуджратидан устун келди ва очколарини пешқадам Ян Непомняшийга етказиб олди. Жаҳон чемпионатининг ўтган йилги финалчиси ҳисобланган Ян 8-турда оқ доналарда ўйнаса-да, аутсайдер Ниджат Абасовни енга олмади. 


Candidates Tournament 2024. 8-тур натижалари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — 1:0

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — 1/2:1/2

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — 1/2:1/2.

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — 0:1.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 

8-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1-2. Ян Непомняший, Гукеш – 5 очкодан

3-4. Накамура, Прагнанандҳа – 4,5 

5. Каруана – 4

6. Видит – 3,5

7. Фируджа – 3

8. Абасов – 2,5.

Candidates Tournament 2024. 9-тур жуфтликлари

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758)

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747)

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789) 

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803)

 

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг