UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

06 апр 10:11
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақасида хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун баҳсларга киришишган.

Хитойлик Тан Чжунъи иккинчи турда ҳам ғалаба нашидасини сурди. У илк турда ватандоши Лэй Тинцзедан устун келганди. Тан иккинчи турда Рамешбабу Вайшалини ҳам мағлубиятга учратди ва якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Иккинчи турнинг қолган партияларида томонлар муроса келишди.  


Candidates Women Tournament 2024. 2-тур натижалари

Александра Горячкина (Россия) — Анна Музичук (Украина) — 1:0

Нургюл Салимова (Болгария) — Лэй Тинцзе (Хитой) — 1/2:1/2

Тань Чжунъи (Хитой) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) – 1:0

Екатерина Лагно (Россия) — Хампи Конеру (Ҳиндистон) — 1/2:1/2


Candidates Women Tournament 2024. 3-тур жуфтликлари 

Анна Музичук (Украина) — Екатерина Лагно (Россия) 

Лэй Тинцзе (Хитой) — Александра Горячкина (Россия) 

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Нургюл Салимова (Болгария)

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Тань Чжунъи (Хитой) 


Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг