UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0

19 апр 09:09
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб берувчи Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақаси муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун ўзаро баҳс олиб боришяпти.

Кеча ўтказилган 12-турдан сўнг турнир жадвалида якка пешқадамлик сақланиб қолди. Хитойлик Тань Чжунъи қора доналарда болгариялик Нургюл Салимова билан дуранг ўйнади. Бундан унинг энг яқин таъқибчиси, ватандоши Лэй Тинцзе фойдаланиб қололмади. Чин юрти вакиласи Екатерина Лагно билан муросага келди. 

Мусобақа якунланишига икки тур қолган бир пайтда Тань Чжунъи 8 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Лэй 7,5 очко билан иккинчи ўринни банд этган. Кейинги поғоналардан Александра Горячкина, Екатерина Лагно ва Хампи Конеру жой олган. Бу уч шахматчи ҳисобида 6 тадан очко бор. Вайшали, Музичук ва Салимова чемпион бўлиш имкониятидан маҳрум бўлиб улгуришди.   

Candidates Women Tournament 2024. 12-тур натижалари

Екатерина Лагно (FIDE) — Лэй Тинцзе (Хитой) — 1/2:1/2

Анна Музичук (Украина) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) – 0:1

Александра Горячкина (FIDE) — Хампи Конеру (Ҳиндистон) — 1/2:1/2

Нургюл Салимова (Болгария) — Тань Чжунъи (Хитой) — 1/2:1/2

12-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Тан – 8 очко

2. Лэй – 7,5 

3-5. Горячкина, Лагно, Конеру – 6 

6. Вайшали – 5,5

7-8. Музичук, Салимова – 4,5


Candidates Women Tournament 2024. 13-тур жуфтликлари

Тань Чжунъи (Хитой) — Александра Горячкина (FIDE)

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Лэй Тинцзе (Хитой)

Нургюл Салимова (Болгария) — Екатерина Лагно (FIDE) 

Хампи Конеру (Ҳиндистон) —  Анна Музичук (Украина)

Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг