UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0

03 ноя 15:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқда беш ташаббус доирасида тадбир ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Чирчиқ шаҳар касб-ҳунар мактабида бешта муҳим ташаббус доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Фарзандлари соғлом юрт қудратли булур” шиори остида спорт тадбирилари ташкил этилди.

Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси ташаббуси билан ҳамда Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳар сектор раҳбарлари, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти кенгаши, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳамкорилигида бўлиб ўтган спорт тадбирда дастлаб, белгиланган дастурга мувофиқ, дастлаб, эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Шундан сўнг спортнинг стритбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка турлари бўйича беллашувларга старт берилди.

Муросасиз ўтган беллашувлар якунида ҳар бир спорт туридан ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Шунингдек, тадбир давомида 5 та муҳим ташаббус доирасидаги ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат турларига қизиқтириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида комьпютер технологиялари ва интернетдан самаралари фойдаланишни ташкил этиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича ҳам алоҳида  кўргазмали чиқишлар, очиқ дарслар намойиш этилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар касб-ҳунар мактаби жамоасига муносиб тайёргарлик ишлари учун миннатдорчилик билдиришди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг