UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

07 апр 16:20
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда футбол бўйича ДХХ кубогининг саралаш босқичига старт берилди

Теглар :  ДХХ кубоги
Чирчиқда футбол бўйича давлат хавсизлик хизмати кубогининг саралаш босқичи бошланди.

5 апрель куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети стадионида  Чирчиқ шаҳридаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг мини – футбол ва футбол турлари бўйича дастлабки Чирчиқ шаҳар саралаш босқич беллашувларига старт берилди.

Уюшмаган, кам таъминланган ва айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол  турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида старт олган мазкур  ДХХ кубогининг дастлаб,  тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Юқори савияда ташкил этилган очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишиб, футбол жамоаларига  ғолиблик сари боришлари учун омадлар тилашди. Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур ДХХ кубогининг саралаш мусобақаси дастлаб, Чирчиқ шаҳридаги 4та сектор кесимида 44 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Ғолиб жамоалар шаҳар, вилоят ва республика босқичларида иштирок этишади.

Мусобақаларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг апрель-май, иккинчи босқичи июнь-июль ойларида ҳамда учинчи финал босқичи августь ойида ўтказилиши режалаштирилган

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг