UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

02 авг 18:23
Янгиликлар

Теннис, Велоспорт

Денис Истомин ва Ольга Забелинскаяга 100 миллион сўмдан пул мукофоти тақдим этилди

Роппа-роса 1 йилдан сўнг шу кунларда барчанинг диққат-эътибори кунчиқар юрт пойтахти ҳисобланмиш Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларида бўлади.

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ҳам мазкур мусобақага қўлга киритган йўлланмалари мавжуд. Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Токио-2020га лицензия қўлга киритган спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этди. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар қилмоқда


Бугунги кунга келиб, делегациямиз Токиода ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун 2 та, XVI Паралимпия ўйинлари учун 1 та йўлланма қўлга киритган. Мазкур тадбирда 3 нафар қаҳрамонимиз: Денис Истомин (теннис), Ольга Забелинская (велоспорт) ва Сервер Ибрагимов (Паралимпия ўқ отиши)100 миллион, уларнинг мураббийлари эса 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди. Пул мукофоти ва сертификатлар ўзбек спортининг фахрийлари Комилжон Худойберганов ва Василий Корбут томонидан тақдим қилинди.

Ҳозирда Ольга Забелинская ҳамда Сервер Ибрагимов олдинда турган йирик мусобақаларга тайёрланаётгани учун бугунги тадбирда иштирок эта олишмади. Уларга топширилган мукофот пуллари эса федерация расмийлари орқали элтиб берилади. Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор Олимпиада лицензияси учун кураш олиб бораётган қолган атлетларимизга қўшимча мотивация беришини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тантанали тадбир якунланганидан сўнг шу ернинг ўзида федерациялар раҳбарияти иштирокида янги спорт объектларини қуриш мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 авг 19:54:09
Adilbek
IStomin talabaga oqshab qoptimi :) qoil mukofot muborak Istomin
   
02 авг 19:37:45
Nuriddin 77
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иккаласи неча йиллар давомида миллий терма жамоанинг 1-рақамли теннисчиси бўлиш учун рақобатлашиб келишар эди. Энди мукофот тақсимланаётган жараёнда...
Farruh Dòstov hech qachon raqobatdosh bòlolmagan.
   
02 авг 19:14:05
Bek
Aziz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
яхши савол
Иккаласи неча йиллар давомида миллий терма жамоанинг 1-рақамли теннисчиси бўлиш учун рақобатлашиб келишар эди. Энди мукофот тақсимланаётган жараёнда...
   
02 авг 19:10:38
Aziz
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фаррух Дўстов қачондан Дениснинг мураббийи бўлиб қолди?
яхши савол
   
02 авг 19:03:13
Bek
Фаррух Дўстов қачондан Дениснинг мураббийи бўлиб қолди?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг