UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0

02 май 17:52
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган”

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўз олдига катта мақсад қўйган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова айни кунларда Япониянинг Токио шаҳридаги Кодокан дзюдо институтида ўқув-машғулот йиғинини олиб боряпти.

Қайд этиш жоиз, Олимпия ўйинларига қисқа фурсат қолганида Япония жамоаси ёпиқ тарзда тайёргарлик кўради. Бироқ Ўзбекистон ва Япония дзюдо федерациялари ўртасидаги илиқ муносабатлар сабаб кунчиқар юрт жамоаси истисно тариқасида фақатгина ҳамюртимизга ўз эшикларини очди. Спортчимиз билан боғланиб, машғулот жараёни, тўрт йилликнинг энг муҳим стартига кўраётган тайёргарлиги, режалари ҳақида сўрадик:


– Диёра, Япония йиғини қандай ўтмоқда? Машғулотларда Сизга ким ҳамроҳлик қиляпти?

– Кутганимиздек, машғулотлар аъло даражада ўтяпти. Федерацияларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар сабаб фақат мен Япония аёллар терма жамоаси билан ўз тажрибамни оширяпман. Бу ерда ҳар бир вазн тоифасида Япониянинг энг кучли дзюдочилари, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари шуғулланяпти. Ишонаманки, ушбу йиғин янада ўсишим учун фойда беради. Сафарда менга мураббий Марко Шпиттка ва шифокоримиз ҳамроҳлик қиляпти.


– Қатнашган сўнгги мусобақангиз Гонконгдаги Осиё чемпионати ярим финалида айнан япон дзюдочисига имкониятни бой бердингиз. Мағлубиятнинг сабаби рақибни яхши билмаслигингизмиди ёки спорт формасида эмасмидингиз?

– Йўқ, бунинг сабаби спорт формада эмас. Биз доимий равишда машғулотлардамиз ва ҳолатимизни бир маромда ушлаб турибмиз. Спортда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Очиғини айтсам, Осиё чемпионатидаги ҳакамликдан кўнглим тўлмади. Ўшанда қўшимча вақтда вазари баҳосини ишлаган эдим, лекин ҳакамлар бунга кўз юмишди. Қандай қилиб бундай вазиятга баҳо бермаслик мумкин, деб турган пайтим ўзим усулга тушиб қолдим.


– Япония йиғини қанча вақт давом этади? Шу билан Сизни Париж-2024 Олимпиадасида кўрамизми?

– Осиё чемпионати ва Олимпиада орасида катта вақт бор. Шунинг учун орада битта стартда иштирок этишим талаб этилади. Токио йиғини 10 кунга белгиланган. Олдинда турган Тожикистон ва Қозоғистондаги “Катта дубулға” турнирларини ўтказиб юбораман. Шу билан Абу-Дабида ўтадиган жаҳон чемпионати ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида курашаман. Албатта, бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг