UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0

01 авг 15:10
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Элмурат Тасмурадов ва Мўминжон Абдуллаев учун Олимпиада медалсиз якунланди

Токио-2020 Олимпиадасининг спорт курашлари мусобақаси давом этмоқда.

Бироз аввал юнон-рум кураши бўйича 60 кг вазн тоифасида ярим финал жанги якунланди. Афсус, бу беллашув биз учун қониқарсиз натижа билан тугади. Асли Олмалиқда туғилган, бир неча йилдан бери Украина шарафини ҳимоя қилаётган Ленур Темиров япониялик жаҳон чемпиони Кеничиро Фумитага имкониятни бой берди. 

Агар Темиров бу баҳсда зафар қучганида, Елмурат Тасмурадов бронза медали йўлидаги ўтиш учрашувида гиламга чиқар эди. Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали совриндори бўлган ҳамюртимиз нимчорак финалда айнан Ленур Темировга 0-5 ҳисобида ютқазиб қўйганди. 

130 кг вазндаги беллашувларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мўминжон Абдуллаевни чорак финалда мағлуб (0:2) этган чилилик Акоста Фарна Олимпиаданинг финалига йўл ола билмади. У ярим финалда грузиялик Каджаяга ютқазиб қўйди. 

Сўнгги бални қўлга киритиб, ҳисобни тенглаштирган гуржистонлик полвон финалга йўл олиш баробарида камида Олимпиаданинг кумуш медалини нақд қилди. Агар чилилик курашчи ғалаба қозонганида Мўминжон Абдуллаев учун бронза медалига курашиш имконияти юзага келарди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
01 авг 15:47:04
Keulimjay Erejepov
Биреўге күниң қарағаны сол ғо.
   
01 авг 15:39:20
Keulimjay Erejepov
Биреўге күниң қарағаны сол ғо.
   
01 авг 15:25:37
Bobur Azimov
Биз Узбеклар Ал Хоразмий авлодлари хисоблаш МАТЕМАТИКА буйича чемпионмиз
   
01 авг 15:22:40
Тожиддин Ҳикматов
Юнон-румдаям математика бор эканда,а?
   
01 авг 15:19:16
Abduvahob Turakulov
Katta yangilikmasku bu
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг