UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

04 апр 07:29
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Эшкак эшувчиларимиз Италияда халқаро турнирда иштирок этишади

Жорий йилнинг 7-15 апрель кунлари Италиянинг Пьедкуло шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича анъанавий "Паоло Де Алоэ" халқаро турнири ва ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этади. Ушбу халқаро турнир ва ўқув-машғулот йиғинида миллий ва ёшлар терма жамоаларимиз аъзолари бўлган 25 нафар спортчимиз қатнашади. Улар мураббийларимиз Сергей Тян, Артём Кудряшов ва Фозилбек Хонхўжаев қўл остида шуғулланишади.

23 давлатдан жами 400 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этадиган тадбирларда вакилларимиз 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида тўқнаш келиши мумкин бўлган спортчиларнинг техник-тактик услубларини ўрганиш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу халқаро мусобақа спортчиларимиз учун 2019 йилнинг август-сентябрь ойларида Австрияда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва юқори натижага эришиш учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, халқаро турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосий таркибига киришга номзод бўлган спортчиларнинг жисмоний ва тайёргарлик ҳолати ўрганилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг