UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

21 сен 14:29
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Евгений Шаронов: “Ўзбекистон жамоалари жаҳон лигаларида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлади”

Хабар берганимиздек шу кунларда мамлакатимизда Халқаро ва Европа сузиш федерацияларининг сув полоси бўйича техник қўмиталари аъзоси, Россия сузиш федерациясининг биринчи вице-президенти, Олимпия ўйинлари ғолиби Евгений Шаронов меҳмон бўлиб турибди.

Мартабали меҳмон Наманган шаҳрида сув полоси бўйича бошланган Ўзбекистон чемпионатида бевосита иштирок этди ва юртимизга ташрифдан кўзланган мақсад ҳамда мамлакатимизда сув полосини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар борасида Республика сузиш федерацияси матбуот хизматига қуйидаги фикрларни билдирди.

- Аввало менга кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Республика сузиш федерацияси раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Наманган шаҳрида бошланган Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимида бевосита иштирок этдим. Бу ерга келишимдан аввал Наманган сузиш ҳавзасининг базаси ҳақида кўп илиқ фикрларни эшитгандим. Бугун бунга ўзим ҳам гувоҳ бўлдим. Очиғи, бу ерда яратилган шароитлар, спортчи ва мураббийларнинг кайфияти, мақсад сари интилувчанликлари менга жуда маъқул бўлди. 

- Ўзбекистонга ташрифингиз давомида қандай масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган?

Биринчи навбатда ўзаро ҳамкорлик ришталарини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилганмиз. Бу борада қатор келишувларни амалга оширишни режалаштирилган. Жумладан, спортчи ва мураббийлар, шунингдек, ҳакамлар учун махсус семинарлар, маҳорат сабоқлари ташкил қилинади. Шу билан бирга ЕвроОсиё лигасини ташкил қилиш режалаштирилган. Ишонаманки, бу муваффақиятли лойиҳа бўлади. Мазкур мусобақа сув полосини янада тараққий этишига ва иштирокчиларнинг маҳоратини янада тобланишига хизмат қилишига ишонаман. 

- Ўзбекистонда сув полоси мактабининг истиқболлари ҳақида нималарни айтган бўлардингиз.

- Маълумки, Ўзбекистон сув полоси мактаби ёрқин тарихга эга. Бугунги кунда ҳам ана шу анъаналарни давом эттириш борасида катта хажмда иш олиб борилаётган яққол кўзга ташланмоқда. Асосийси, мақсад сари интилиш кучли.  Бу эса жуда муҳим ва бу ҳаракатлар ўз сўзини айтмай қолмайди. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, яқин келажакда Ўзбекистон жамоалари жаҳон лигаларида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишади. Мен бунга ишонаман ва бу йўлда уларга омад ва зафарлар тилаб қоламан. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг