UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0

11 дек 14:45
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

8-10 декабрь кунлари Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ва қизлар (U-20) ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидан ўрин олган ушбу мусобақада мамлакатамизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик йўлида гиламга чиқишди. 

Мусобақанинг биринчи куни дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликовлар иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди. 

Мусобақа регламентига мувофиқ, ўғил болалар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса белбоғли курашнинг эркин йўналишида 7 та вазнда куч синашишди. 

Муросасиз ўтган икки кунлик беллашувларнинг якуний натижаларига мувофиқ, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритишди. 

Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиш) 

46 кг. Самандар Бурҳонов (Жиззах), 50 кг. Қосимжон Худойбердиев (Сирдарё), 55 кг. Умарали Акбаралиев (Тошкент в.), 60 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон), 65 кг. Камонмирзо Усмоналиев (Наманган), 71 кг. Муҳаммадяҳё Муҳаммадносиров (Фарғона), 77 кг. Сардор Абдумухторов (Фарғона), 83 кг. Диёр Турсунбоев (Наманган), 90 кг. Асадбек Саидакбаров (Тошкент ш.), 100 кг. Ризо Раҳмонов (Тошкент в.), +100 кг. Илёсбек Мирзаҳматов (Тошкент в.). 

Қизлар (эркин йўналиш)  

44 кг. Молдир Алимбаева (Қорақалпоғистон), 48 кг. Ўғилой Турғунпўлатова (Наманган), 52 кг. Камола Орифжонова (Сирдарё), 57 кг. Жулдуз Каразова (Қорақалпоғистон), 63 кг. Севинч Шаҳобиддинова (Тошкент в.), 70 кг. Севара Саженова (Қорақалпоғистон), +70 кг. Дурдона Набижонова (Наманган). 

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

46 кг. Жамолиддин Раҳмоналиев (Андижон), 50 кг. Шаҳриёр Муқимов (Фарғона), 55 кг. Ҳаёт Камолиддинов (Фарғона), 60 кг.  Соҳибжон Бойматов (Тошкент ш.), 65 кг. Асадбек Эргашалиев (Тошкент ш.), 71 кг. Камолиддин Қурбоналиев (Андижон), 77 кг. Арслонбой Маткаримов (Фарғона), 83 кг. Улуғбек Руҳиддинов (Наманган), 90 кг. Муҳаммадқодир Ризаев (Фарғона), 100 кг. Бахтиёр Сангиров (Сирдарё), +100 кг. Бобурбек Мадаминов (Фарғона). 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг