UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0

13 мар 17:30
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

ФОТО Пекин Паралимпия-2022 ўйинлари якунланди. Ким қанча медаль жамғарди?

Бугун Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Паралимпия ўйинлари якунига етди.

5-13 март кунлари оралиғида ўзбекистонлик параспортчиларсиз ўтган мусобақада сайёрамизнинг 46 давлатидан жами 564 нафар атлет 78 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борди. 

Якунда кутилганидек, Хитой терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Мезбонлар 18 та олтин, 20 та кумуш, 23 та бронза, жами 61 та медалга эга чиқишди.

Иккинчи ўринни Украина терма жамоаси 11 та олтин, 10 та кумуш, 8 та бронза медали билан эгаллаган бўлса, кучли учликка Канада (8 та олтин, 6 та кумуш, 11 та бронза) якун ясаб берди. Жами 19 мамлакат делегациялари ўз уйларига камида 1 тадан бронза медали билан қайтишди. 

Маълумот учун, навбатдаги қишки Паралимпия ўйинлари 2026 йил Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг