UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

22 апр 19:57
Янгиликлар

Футбол

Футзал. Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланган Япония гуруҳда қолиб кетди!

Теглар :  ФутзалЯпония
Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё Кубогида дастлабки сенсация қайд этилди.

17-бор ўтказилаётган Осиё Кубоги гуруҳ босқич доирасида Тожикистон - Япония учрашуви бўлиб ўтди. 

"С" гуруҳида иштирок этаётган "самурайлар" нафақат гуруҳ, балки мусобақа фаворитларидан бири сифатида тилга олинганига қарамай, плей-офф босқичига чиқа олмади. 

3-тур доирасида тожикларга қарши баҳсда дуранг қайд этган японлар 4 очко билан 3-ўринда қолиб кетишди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Япония илк бор иштирокини гуруҳ босқичидан кейиноқ якунлайдиган бўлди.  


Эслатиб ўтамиз, турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил этилади. 



Плей-офф

Плей-офф босқичида ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Учинчи ўрин учун ўйинда қўшимча тайм бўлмайди.


Чорак финал

1) "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳи финалчиси

2) "C" гуруҳи ғолиби "D" гуруҳи финалчиси

3) "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳи финалчиси

4) "D" гуруҳи ғолиби "C" гуруҳи финалчиси


Ярим финал

"A"/"B" ғолиби – "C"/"D" ғолиби

"B"/"A" ғолиби – "D"/"C" ғолиби


Ютқазган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда қатнашса, ютганлар финалда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг