UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

13 апр 13:58
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки курашчимиз Осиё чемпионати финалида, яна иккиси бронза учун курашади

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун эркин кураш бўйича мусобақа бошланди. Бироз аввал саралаш беллашувлари якунланиб, кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган курашчилар номи маълум бўлди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бўлади. 

Жумладан, -70 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Зафарбек Отахонов финалга йўл олди. У аввалига ҳиндистонлик Муляс Ядавни 10-0, 1/4 финалда япониялик Йошиносуке Аоягини 3-1, 1/2 финалда иорданиялик Шамаил Исаковни 10-0 ҳисобида доғда қолдирди. Зафарбекнинг Осиё чемпионлиги учун кечадиган финал беллашувидаги рақиби Санжар Досжанов (Қозоғистон) бўлади. 

Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов (-79 кг) 1/4 финалда Шуҳрат Бозоров (Тожикистон)ни 11-0, 1/2 финалда эса Дипак Дипак (Ҳиндистон)ни 10-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг финалдаги рақиби Болат Сакаев (Қозоғистон) бўлади.  

Қолган икки курашчимиз Умиджон Жалолов (-65 кг) ва Махсуд Вейсалов (-97 кг) бронза медали учун гиламга чиқади. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов 1/2 финалда мўғулистонлик Тумур Очир Тулгага 2-5, Вейсалов эса хитойлик Авусайиман Ҳабилага 0-10 ҳисобида ютқазиб қўйди. 


Олтин медаль учун

-70 кг: Зафарбек Отахонов - Санжар Досжанов (Қозоғистон)

-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов - Болат Сакаев (Қозоғистон)


Бронза медали учун 

-65 кг: Умиджон Жалолов - Улукбек Жолдошбеков (Қирғизистон)  

-97 кг: Маҳсуд Вейсалов - Дипак Дипак (Ҳиндистон) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг