UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0

17 авг 12:09
Янгиликлар

Бошқалар

Ислом бирдамлиги ўйинларида 7 спортчи билан қатнашган паралимпиячиларимиз 8 та медаль билан ортга қайтишяпти

Туркиянинг Конья шаҳри сўнгги икки ҳафта давомида ислом оламининг спорт марказига айланди десак хато бўлмайди.

Ушбу нуфузли мусобақада ҳақиқий матонат эгалари бўлган паралимпиячиларимиз ҳам муносиб иштирок этишди. 

Жумладан, 4 та пара спорт турида жами 7 нафар иштирокчи билан Туркияга йўл олган Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси якунда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлган ҳолда, бор куч-ғайратини ишга солиб, Ватанга бўлган муҳаббатини яна бир бор намоён қилди. Бу шубҳасиз муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда Паралимпия ҳаракатига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яққол намунасидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, V Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ёш ва янгиланлан таркибда иштирок этди. Бу эса олдинда бизни ёрқин ғалабалар кутаётганидан далолатдир!

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси арафасида қўлга киритилган ушбу ютуқлар Янги Ўзбекистоннинг янги ёшлари забт этаётган янги марраларнинг остонасидир! Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг