UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

23 авг 09:18
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон Кубоги. Финалнинг илк партиясида муроса, Абасовда эса ғалаба

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда финал ҳамда 3-ўрин учун учрашувнинг илк партиялари ўйналди. Учинчи ўрин учун кечаётган учрашувда мусобақа кашфиётига айланган озарбайжонлик Нижат Абасов дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этишни уддалади.   

Ҳал қилувчи финал баҳсида эса собиқ жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен яна бир кашфиёт, ҳиндистонлик иқтидор эгаси Рамешбабу Праггнанандҳа билан дуранг ўйнади. Бугун ҳар икки учрашувда иккинчи партия ўтказилади. Абасов учун дуранг кифоя қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Бокудаги жаҳон Кубоги чемпионлик тожи учун саралаш вазифасини ҳам ўтаб беряпти. Кучли учликдан жой олган гроссмейстерлар даъвогарлар мусобақасига йўлланмани қўлга киритади.  


Жаҳон Кубоги. Эркаклар. Финал. Биринчи партия

Магнус Карлсен (Норвегия) - Рамешбабу Праггнанандха (Ҳиндистон) – 0,5:0,5 


Жаҳон Кубоги. Эркаклар. 3-ўрин учун баҳс. Биринчи партия

Нижат Абасов (Озарбайжон) – Фабиано Каруана (АҚШ) - 1:0 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг