UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

17 апр 08:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жами 30 спорт курашчимиз қатнашган Осиё чемпионатини олтин медалсиз якунладик + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Олти кун давомида Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Кеча қитъа чемпионатининг сўнгги куни юнон-рум кураши бўйича яна 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Классикларнинг илк кунги беллашувларида Дониёрхон Накибов (-77 кг) ва Раҳимжон Узоқов (-87 кг) бронза медалларини қўлга киритишганди. Кечаги кун Абдулло Алиев (-72 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) ҳам бронза медалларига сазовор бўлишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) терма жамоаси олти кунлик беллашувлар якунига кўра Осиё чемпионатини олтин медалсиз якунлади. Эркин курашчиларимиз 2 та кумуш, 1 та бронза, юнон-рум курашчиларимиз эса 4 та бронза медалига сазовор бўлишди. Аёллар кураши вакилалалари эса Ўзбекистонга қуруқ қўл билан қайтишди.  


Кумуш медаль соҳиблари:

-86 кг: Жавраил Шапиев (эркин кураш)

-92 кг: Шерзод Поёнов (эркин кураш)


Бронза медаль соҳиблари:

-79 кг: Асомиддин Ҳасанов (эркин кураш)

-72 кг: Абдулло Алиев (юнон-рум кураши)

-77 кг: Дониёрхон Набиков (юнон-рум кураши)

-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов (юнон-рум кураши)

-87 кг: Раҳимжон Узоқов (юнон-рум кураши)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг