UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

18 дек 08:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спортни фаол тарғиб қилган корхона-ташкилотлар тақдирланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Ғолибларни тақдирлаш маросими пойтахтимиздаги «Зарафшон» концерт залида ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 январдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

6-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан танлов ўтказиб келинмоқда. Кеча мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларни тақдирлаш маросими пойтахтимиздаги «Зарафшон» концерт залида ташкиллаштирилди.

 Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов сўзга чиқди.

- Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳнамолигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бугунги ўтказилаётган тадбиримиз ҳам мана шу саъй-ҳаракатлар давоми десак, муболаға бўлмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширганлиги учун» танловида ғолиб деб топилган барча корхона-ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини самимий муборакбод этаман.

Ушбу танловда ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун ҳамда аҳолининг кенг қатлами орасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун номинацияларида ғолиблар аниқланди.

Унга кўра, 2020 йили ўтказилган танловда корхона-ташкилотлар ўртасида «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти ўз ходимлари орасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ташкил этганлиги учун ғолибликка муносиб кўрилган бўлса, «Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун» номинациясида бу сафар Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги энг кўп овоз билан ғолибликни қўлга киритди.

Танлов ғолибларига «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Маълумот учун, 2019 йил корхона ва ташкилотлар ўртасида ўтказилган «Ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун» номинациясида ғолиблик Тошкент вилоятининг “Maxam-Chirchiq” акционерлик жамиятига насиб этган бўлса, «Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун» номинацияси бўйича Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ғолиб, деб топилганди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг