UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

11 июн 13:34
Янгиликлар

Гимнастика

Жиззахда спорт гимнастикаси бўйича биринчи онлайн мусобақа ўтказилади

15-18 июнь кунлари "Биз коронавирусни спорт билан енгамиз!" шиори остида биринчи онлайн вилоят биринчилиги бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа Жиззах вилоятида спорт гимнастикасини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашга кўмаклашиш, болаларни уй шароитида мунтазам равишда спорт гимнастикасига жалб қилиш мақсадида ташкил этилади. 

Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича биринчи онлайн мусобақа 15 июндан 17 июнга қадар ҳар куни соат 8:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими эса 18 июнь куни ташкил этилади.

Мазкур мусобақада 2004-2013 йилларда туғилган ҳамда Жиззах вилоятида истиқомат қиладиган ёш гимнастлар қатнашиши мумкин.

Мусобақа ташкилотчилари: Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерациясининг Жиззах вилоят ҳудудий бўлими.

Ғолиб спортчиларга диплом ва эсдалик совғалари ташкилотчилар томонидан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда уй манзилларига етказиб берилади. Иштирокчилар ўз чиқишлари ёзиб олинган видеолавҳаларни жорий йил 17 июнь куни соат 17:00га қадар +99890-538-86-61 телефон рақамидаги телеграм манзилига юборишлари мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг