UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

22 ноя 10:33
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш бўйича ёпиқ иншоотларда Ўзбекистон кубоги якунланди

Фарғона шаҳрида камондан отиш бўйича ёпиқ иншоотларда барча ёш тоифалар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақа Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ўтказилди.

Ўзбекистон кубоги дастуридан 18+18 масофа, МИКС, олимпик раунд, жамоавий биринчилик машқлари ўрин олган эди. Унда Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган 100 нафарга яқин спортчи иштрок этди.

(18+18) машқи ғолиблари:

Эркаклар ўртасида:

1. Гафуров Зокиржон

2. Унгалов Озодбек

3. Сармамбетов Юнус


Аёллар ўртасида:

1. Каримова Зулхумор

2. Ўринбоева Гулмира

3. Акрамова Ситора


Ўсмирлар ўртасида:

1. Ҳошимов Ўткир

2. Каримов Тимур

3. Жафаров Шермуҳаммад


Ўсмир қизлар ўртасида:

1. Эргашева Омина

2. Туланбоева Севара

3. Тошматова Гулжаҳон


Ёшлар ўртасида:

1. Хайитмуродов Акбар

2. Остонақулов Аброр

3. Чен Яо Юй


Ёш қизлар ўртасида:

1. Абдусаттарова Зебунисо

2. Камолова Малика

3. Ҳамроева Нилуфар

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга медал, диплом, эсталик совғалари топширилди. Ушбу мусобақа миллий терма жамоани шакллантириш учун селекция вазифасини ўтаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг