UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0

31 дек 12:38
Янгиликлар

Кураш

Келесда кураш бўйича вилоят прокурори кубоги учун мусобақа ўтказилди + ФОТО

Кеча Тошкент вилоятининг Келес шаҳарчасидаги "Универсал" спорт мажмуасида 2008-2009 йилларда туғилган болалар ва қизлар ўртасида кураш буйича Тошкент вилояти прокурори кубоги учун беллашувлар бўлиб ўтди.

Унда пойтахт вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан 400 нафарга якин ёш курашчилар ғолиблик учун гиламга чиқишди. Полвонлар жами 9 та вазн тоифасида беллашдилар.

Қизлар -30, -36, -44 килограмм вазнда рақобат олиб боришди. Ўғил болалар эса -30, -33, -36, -40, -44 ва -48 килограмм вазнда ўзаро куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтган мусобақада вилоят прокурори кубоги Ангрен шаҳар жамоасига насиб эди.

Жамоанинг иқтидорли курашчилари Санжар Қамбаралиев, Асал Турғунбоева, Камол Қурбонов, Аҳрор Эсонбоев, Соҳиб Мамасолиевлар ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканликларини амалда исботлаб, вилоят прокурори Кубогини қўлга киритишда муносиб ҳисса қўшишди. 

Чирчиқ шаҳар курашчилари иккинчи, Зангиота тумани жамоаси эса учунчи ўринни банд этди. Ғолиб ва совриндор бўлган ёш полвонлар ташкилотчилар томонидан муносиб такдирланишди.

Шу тариқа, кураш бўйича Тошкент вилояти прокурори кубоги беллашувлари Вилоят кураш федерациясининг 2021 йил тақвим режасидаги барча мусобақаларни якунлаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг