UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0

11 авг 11:28
Янгиликлар

Спорт курашлари, Гимнастика, Таэквондо, Сув спорти турлари

Конья-2021: Бугун 9 спорт турида медаллар учун курашамиз (тўлиқ дастур)

Туркиянинг қадим Конья шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин курашлар остида давом этмоқда.

Бугунги дастур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 йўналишда медаллар учун баҳсларга киришади. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов -79 кг вазн тоифасида гиламга чиқади. Шунингдек, бугун эркин курашчиларимиздан Жаҳонгирмирза Туропов (-61 кг), Зафарбек Отахонов (-70 кг), Бобур Исломов (-92 кг) ва жаҳон чемпионати совриндори Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг)га мухлислик қиламиз. 

Медаллар кутаётганимиз таэквондо мусобақаси ҳам бир неча дақиқалардан сўнг бошланади. Зуҳра Тожиматова (-46 кг), Мафтуна Эргашева (-73 кг), Шуҳрат Салаев (-80 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) медаллар йўлида даянга чиқишади.


Конья-2021. Бугунги тўлиқ дастур

Гандбол, гуруҳ босқичи 3-тур: Ўзбекистон – Туркия

Пара сузиш: Абдулазиз Хайруллаев ва Бахтиёр Ортиқов (100 метрга эркин сузиш)

Пара камондан отиш: Убайдулло Имомқулов

Енгил атлетика: Жавоҳир Нориев ва Анвар Анваров (узунликка сакраш), Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш), Лайло Аллаберганова (200 метр), аёллар 4х100 метр эстафета, эркаклар ва аёллар 4х400 метр эстафета, Иван Маркелов ва Рашидбек Содиқов (диск улоқтириш), Лидия Подсепкина ва Хуршида Холлиева (100 метр тўсиқлар оша), Роксана Худоёрова ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш), Светлана Радзивил ва Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)

Пара енгил атлетика: Омадбек Ҳасанов (Т47 баландликка сакраш)

Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев

Таэквондо: Зуҳра Тожиматова (-46 кг), Мафтуна Эргашева (-73 кг), Шуҳрат Салаев (-80 кг), Никита Рафалович (-87 кг)

Стол тенниси, қизлар ўртасида жамоавий ярим финал: Ўзбекистон – Туркия

Эркин кураш: Жаҳонгирмирза Туропов (-61 кг), Зафарбек Отахонов (-70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (-79 кг), Бобур Исломов (-92 кг), Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг)

Аёллар кураши: Актенге Кеунимжаева (-53 кг), Набира Эсенбаева (-62 кг), Светлана Оқназарова (-72 кг)

Велошоссе: Муроджон Холмуратов, Алексей Фмовский, Олга Забелинская, Янина Кускова (вақт учун пойга).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг