UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

11 фев 17:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кремлёв: "IBA америкалик боксчиларни қўллаб-қувватлашни таклиф қилади"

Теглар :  Умар Кремлёв
IBA президенти Умар Кремлёв федерация томонидан тақиқ қўйилганига қарамай, америкалик боксчиларга ЖЧда иштирок этишга ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

Бир неча кун олдин АҚШ бокс федерацияси эркаклар ва аёллар терма жамоалари Россия ва Беларусь сабаб жаҳон чемпионатларида иштирок этмаслигини эълон қилганди. 

"IBA АҚШ терма жамоасининг барча боксчиларини ЖЧ 2023 баҳсларида қўллаб-қувватлашга тайёр. Админстратор ёки сиёсатчилар уларни жаҳон чемпиони бўлиш орзусидан маҳрум этишга ҳаққи йўқ. Боксчилар спортга ўз ҳаётларини бағишлайдилар. Админстратор ва сиёсатчилар келишади ва кетишади. 

IBА ЖЧда иштирок этиш истагида бўлган америкалик боксчиларни қўллаб-қувватлашга, молиявий томонлама ёрдам беришга тайёр. 

Биз ҳар бир боксчига ўз мамлакати, ўз байроғи ва мадҳияси остида курашиш имкониятини берамиз. 

Уларни бундай ҳуқуқдан маҳрум этадиганларга эса спортда ўрин йўқ", - деди Кремлёв. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг