UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

02 авг 12:33
Янгиликлар

Оғир атлетика, Токио-2020

Кумушхон Файзуллаева: “Олимпия чемпиони ва рекордчиси бўлмагунимча асло тўхтамайман”

Кеча Токио-2020 олимпиадасининг оғир атлетика бўйича аёллар ўртасидаги -76 кг вазн тоифаси “А” гуруҳида ҳамюртимиз Кумушхон Файзуллаева ҳам иштирок этиб, якунда 6-ўринни эгаллаганидан хабарингиз бор.

Ёш спортчимизнинг мусобақадаги иштироки ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кимлардир уни тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасидаги дебюти билан олқишлаган бўлса, бошқалар даст кўтаришда сўнгги поғонани эгаллагани, силтаб кўтариш машқида ҳам рақибларининг омадсизлиги унга қўл келганлигини таъкидлаб, атлетимизнинг чиқишини қониқарсиз баҳолашмоқда. Хўш, аслидачи?!

Кумушхон ҳали жуда ёш, эндигина 19га тўлди. Оғир атлетика спортида бу ёшида камдан-кам спортчи Олимпия ўйинларида иштирок этган. Кечаги баҳсда у ўз вазн тоифасидаги энг ёш иштирокчи бўлди.

2018-йили Аргентинада ўтказилган учинчи ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларида Файзуллаева -63 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган. Ўшанда Кумушхон атиги 16 ёшда эди. Ҳозир эса 19га кирди, яъни айни ўсадиган, ривожланадиган ёшда.

Табиийки, бу ёшда ҳар қандай соғлом инсоннинг бўйи ўсади, вазни эса ортади. Шундай экан, К.Файзуллаева ўсмирлар ўртасидаги мусобақада қатнашган вазнини катталар ўртасидаги мусобақада ҳам сақлаб қолиши амри маҳол.

Қолаверса, спортчимиз ҳозир мусобақаларда асосан -71 кг вазн тоифасида иштирок этиб келаётган эди. Халқаро оғир атлетика федерацияси қарорига кўра, аёллар қуйидаги вазнларда мусобақалашади: -45 кг, -49 кг, -55 кг, -59 кг, -64 кг, -71 кг, -76 кг, -81 кг, -87 кг ҳамда +87 кг. Шулардан Олимпия ўйинлари учун қуйидаги вазн тоифалари танлаб олинган: -49 кг, -55 кг, -59 кг, -64 кг, -76 кг, -87 кг ҳамда +87 кг.

Хўш, Кумушхон қайси вазнда иштирок этиши керак эди. -64 кгга тушиш айни пайтда спортчимиз учун деярли имконсиз иш, -71 кг эса Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган. Боз устига спортчимиз яна-да ўсишини инобатга олган ҳолда мураббийлар уни -76 кг вазн тоифасига йўналтирди (ажаб эмаски, Париж-2024да ҳам у айни шу вазнда қатнашса).

Ўзидан катта, тажрибали опалари билан курашда гарчи ҳамюртимизнинг омади чопмаган бўлса-да, Токио-2020 олимпиадаси Файзуллаева учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтади. Бу эса унга келгуси мусобақаларда қўл келишига шубҳа йўқ.

-  Мақсадим, Олимпия ўйинлари ғолиби бўлиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтариш ва мадҳиясини янгратиш. Ушбу мақсадимдан асло қайтмайман. Кўпчилик қиз бола эканлигим, турмушга чиқиб, оила қуришим кераклигини айтишади. Ҳали ёшман ва бунга насиб қилса эришаман. Токио-2020 мен учун жуда катта мактаби бўлди. Энди 2024-йили Парижда бўладиган Олимпия ўйинларида ҳам қатнашиб, она Ватаним байроғини юқорига кўтариш учун астойдил ҳаракат қиламан. Асосий мақсадим, олимпиада рекордини янгилаб, Ўзбекистон номини тарихга муҳрлаш. Агар Парижда чемпион бўлсаму, лекин рекордни янгилай олмасам, мақсадимни кейинги Олимпиадада албатта амалга оширишга ҳаракат қиламан, - деди биз билан суҳбатда истеъдодли спортчи қизимиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 авг 09:26:24
Durimov Ro'zimboy
Omad singlim, kelajakda sportimiz fahri bo‘lgin, Ruslan Nuriddinov dek olimp recordchisi bo‘lgin, Muattarga ham omad undan ham kelajakda oltin medallar kutib qolamiza
   
03 авг 01:36:37
Azizjon Saidboev
Унча мунча эркак киши килолмайдиган ишни килди отанга балли. Омадингни берсин синглим.
   
02 авг 14:01:45
Artur7001
Қиз бола бўлса ҳам эркакни гапини гапирибди. Анави нонполвонлардан яхши экан.
   
02 авг 13:50:12
Raul gonzales 7
Ogir Atletikada yaxshi bollar bor faqat vaqt tajriba va shu o'sishda davom etib faqat bitta yo'nalishni o'zlashtirmay 2 ta yonalishni o'zlashtira olganda medal olardik mayli haqiqatda yosh ogir atletikachila keyingi olimpiadaga har bir vaznda olimpiadaga litsenziya olish kerak Xudo hohlasa ertaga Akbar Jo'rayev Olimpiadadagi 3 medalimizni olib keladi Kumush kutyapman Lekin Oltin bolsa zo'r bo'lardi
   
02 авг 12:50:32
Abdu'ani Abdulloh
Qattiyatiga balli,harakatdan to'htama singlim,nasib qilsa niyatinga erishasan inshaalloh
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг