UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0

17 апр 11:54
Янгиликлар

Кураш

Курашчилар учун янги вазн тоифаси қўшилади

Теглар :  КурашIKA
Халқаро Кураш ассоциациясининг Дубай шаҳрида ўтказилган Бошқарув кенгаши йиғилишида IKA Президенти Ҳайдар Фармон томонидан мазкур масала муҳокамага қўйилди.

Сўнгги вақтларда Кураш спортини AIMS аъзолигига қабул қилиш бўйича ижобий келишувга эришилганлиги ва AIMS Президенти Stephan Fox томонидан Кураш вазнларини муқобиллаштириш борасидаги таклифлари инобатга олиниб, кураш бўйича катталар ўртасидаги вазнлар 16 тага етказилади.

- Айни вақтда катталар ўртасидаги вазн тоифалари 15 тани ташкил этади. 7 эркаклар ва 8 та аёллар. Гендер тенглигини таъминлаш бўйича AIMS талаби асосида курашчилар вазнларини қайта кўриб чиқиш талаб этилади, - дейди IKA Президенти. Биз 7 эркаклар ва 7 аёллар жами 14 та вазн қилишимиздан кўра эркаклар вазн тоифасига яна битта вазн қўшишни афзал билмоқдамиз. Чунки бу курашчилар учун иштирок этиш имконини янада оширади.

Йиғилиш давомида IKA вице-президенти Мирабе Илиадес, IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий ва IKA Техник директори Рави Капурлар томонидан бир нечта вариантлар таклиф қилинди.

Якунда мутахассислар -120 кг вазн тоифасида тўхталишди.Бунда 100 кг вазн тоифасидан юқори вазнларда янги вазн жиддий ўзгаришни юзага келтирмаслиги инобатга олинди. 100 кг.дан кам ваз тоифаларида эса бевосита кетма-кетлик ўзгариши мумкинлиги айтилди.

Йиғилишда мазкур масала бўйича Кураш экспертларининг таклифлари олиниб, якуний қарор учун таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг