UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0

11 апр 14:50
Янгиликлар

Кураш

Курашчиларимиз Паҳлавон Маҳмуд турнири учун Эронга етиб боришди + ФОТО

Бугун Эрон Ислом Республикасининг Эсферайен шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирида дунёнинг кўплаб давлатларидан сара курашчилар гиламга чиқади. Ризамат Солиев мураббийлигидаги кураш бўйича терма жамоамиз Эрон давлатига етиб борди.

Терма жамоамиз таркиби: Умар Бозоров, Алихон Нодиров, Асрор Ҳамидов, Муҳсин Ҳисомиддинов.

Кураш баҳслари 50 000 томошабинга мулжалланган "Zeinal-Khan Traditional Wrestling Arena"да бўлиб ўтади. Курашчилар 2 та вазн тоифасида гиламга чиқишяпти. -90 кг ва +90 кг вазн тоифаларида ҳар бир давлатдан 2 нафардан курашчи иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 10 000 АҚШ доллари бўлиб, ғолиблар 3000 долларга эга бўлишади. Кумуш медаль соҳиблари 1000, бронза медалга эга чиққанлар ўз ҳамёнларини 500 долларга бойитиб олишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг