UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

28 фев 18:47
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Мартабали меҳмонлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни билан танишишди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар пойтахтимизда бўлиб турибди.

Бугун мартабали меҳмонлар Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди.

 

Расмийларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди. Даставвал фахрий меҳмонларга бунёдкорлик лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди. 100 гектар майдонда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футболга ихтисослашган асосий стадион, 6 та ёпиқ ва 13 та очиқ иншоотлар барпо этилмоқда. Барча объектларга энг замонавий ва илғор компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган қопламалар ётқизилади.

Ҳусайн Ал Мусаллам лойиҳага юқори баҳо берди. Айниқса, унда сув спорти турлари, енгил атлетика ва ўйин спорт турлари учун қурилаётган ареналар катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, велодром лойиҳаси Осама Ал Шафарнинг эътиборини тортди. Осиё велоспорт конфедерацияси раҳбари Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лапартьенга объект ҳақида ўзининг ажойиб таассупотларини сўзлаб беришини маълум қилди. Зеро, Марказий Осиёда Қозоғистон ва Туркманистонда велотрек иншоотлари бўлса ҳам, Тошкентда қад ростлайдиган велодром UCI томонидан қўйилган энг сўнгги талабларнинг барчасига жавоб бера олиши билан ажралиб туради.

Мутасаддилар суҳбат давомида ареналарда синов мусобақаларини ўтказиш бўйича ҳам фикр алмашди. ООК Бош директори бу борада ўз тавсияларини билдириб, ташкилот ҳамиша ёрдамга тайёр эканини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг