UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

11 авг 14:19
Янгиликлар

Бокс/ММА, Волейбол, Муайтай, Сув спорти турлари

МДҲ ўйинлари. Медаллар жамғариш бўйича ҳолат қандай?

Беларуснинг 10 шаҳрида ўтказилаётган II МДҲ ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун, 11 август куни спортчиларимиз баскетбол (3х3), бокс (қизлар), волейбол, футзал, сузиш, замонавий бешкураш, муайтай, чим устида хоккей бўйича мусобақаларда иштирок этадилар.

Ҳозиргача медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон делегацияси 9 та олтин, 13 та кумуш, 32 та бронза медали билан 22 иштирокчи давлат орасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибди. Россия терма жамоаси 89 та олтин, 55 та кумуш, 33 та бронза, жами 177 та медаль билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Бу борада Беларусь терма жамоаси иккинчи. Мезбонлар 29 та олтин, 41 та кумуш, 76 та бронза медалларини қўлга киритиб улгуришди. 

Озарбайжон ва Арманистон терма жамоалари ҳам камида битта олтин медалга эга чиқишган. Қолган давлатларнинг эса ҳозирча Беларусь заминида мадҳияси янграмади. Қозоғистон, Туркманистон, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Миср ва Куба терма жамоалари камида битта бронза медалини қўлга киритишди. 

Ливан, БАА, Покистон, Мўғулистон, Баҳрайн, Малайзия, Қувайт, Ўмон ва Венесуэла терма жамоалари ҳали мусобақа медалларига эга чиқишмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг