UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0

06 мар 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ноқулай рақибини мағлуб этди, у ҳамон пешқадам

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague International Chess Festival" турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 10 нафар гроссмейстери қатнашаётган ушбу нуфузли мусобақада Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам муваффақиятли одимламоқда. Кеча ҳамюртимиз 7-турда ўзининг ноқулай рақибларида бири, германиялик Винсент Кеймер (2738)ни қора доналарда ўйнашига қарамай, мағлубиятга учратди. 

Ёш гроссмейстеримиз 7 имкониятдан 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамлигини сақлаб қолди. Унинг асосий таъқибчиларидан бири эронлик Парҳам Мақсудлу (2715) ҳиндистонлик Видит Сантош Гужрати (2747)дан устун келди. У 4,5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Ричард Раппорт (Руминия, 2717) 7-турда оқ доналарда Таи Даи Ван Нгуен (Чехия, 2630)га ютқазиб қўйди. 

Бугун 8-турда Нодирбекни ҳақиқий синов кутмоқда. Абдусатторов катта эҳтимол билан чемпионлик масаласини ҳал қиладиган баҳсда Парҳам Мақсудлуга қарши оқ доналарда ўйнайди. Таи Даи ҳамда Рамешбабу Праггнанандҳа 4 тадан очко жамғариб, учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этишган. 


"Prague International Chess Festival". 7-тур натижалари:

Матеуж Бартел (Польша, 2660) - Давид Навара (Чехия, 2667) - 1/2:1/2

Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) - Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - 1/2:1/2    

Винсент Кеймер (Германия, 2738) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - 0:1

Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2715) - Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон, 2747) - 1:0

Ричард Раппорт (Руминия, 2717) - Таи Даи Ван Нгуен (Чехия, 2630) - 0:1


"Prague International Chess Festival". 8-тур жуфтликлари:

Давид Навара (Чехия, 2667) - Таи Даи Ван Нгуен (Чехия, 2630) 

Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон, 2747) - Ричард Раппорт (Руминия, 2717)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2715) 

Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - Винсент Кеймер (Германия, 2738) 

Матеуж Бартел (Польша, 2660) - Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2747)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг