UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0

09 май 10:32
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина: “Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланаман”

Айни кунларда спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси унда иштирок этган афсонавий атлетимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида ғалаба қозониб, ушбу йўналишда айни пайтда мамлакатимизда тенги йўқ эканини исботлади. Биз бу орада спортчимиз билан боғланиб, Осиё ўйинларининг қолдирилгани унинг яқин режаларига қандай таъсир ўтказгани ҳақида сўрадик.

– Оксана, навбатдаги чемпионлик билан табриклаймиз. Ҳисоблаб кўрдингизми, бу Сиз учун нечанчи мамлакат чемпионлиги? 

– Раҳмат, табрик ва эътибор учун. Йўқ, одатда мен медалларимни санамайман. Шу боис бу ҳақида аниқ айта олмайман. 

– Осиё ўйинларининг қолдирилиши режаларингизга қандай таъсир ўтказди? Агар 2023 йил ҳам фаолиятингизни давом эттирсангиз, Париж-2024 Олимпиадаси ҳақида ўйлаб кўрса бўлади.

– Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан сўнг Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим!

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган эди. Агар у Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этадиган бўлса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг