UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

14 фев 12:53
Янгиликлар

Кураш, Қиличбозлик, Бошқалар

Olamsport.com сайти талқинига кўра йилнинг энг яхшиларига махсус совринлар топширилди + ФОТО

Ёдингизда бўлса, сайтимиз орқали йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича сўровнома ташкил қилганлик.

Унда юртимизда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган 19 нафар журналист ва сайтимизнинг телеграмдаги мухлислари иштирок этишганди. 

11 та йўналиш бўйича 20 та овоз якунига кўра ғолиблар аниқланганди. 

Ғолиблар турли мусобақа ва йиғинларда иштирок этганликлари сабабли ушбу жараён бироз кечикди. 

Куни кеча сайтимиз вакиллари совринни ўз эгаларига топширишди. 

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси йўналишида Ҳусниддин Норбеков ғолиб бўлди. У ғолиблик учун Темур Гиясов ва Дониёр Солиев билан беллашганди. Якунда жаҳон рекордчиси, жаҳон чемпиони, Паралимпия ўйинлари ғолиби Ҳусниддин Норбеков ғолиб бўлди.  



Энг яхши аёл паралимпиячи йўналишида эса пауэрлифтингчи қизимиз Розахон Қўзиева ғолиб бўлди. Унга мазкур йўналишда Нозимахон Қаюмова ва Нафиса Шерифбаева рақобат кўрсатганди.


Энг яхши ҳакам йўналишида қиличбозлик бўйича ҳакам сифатида фаолият юритаётган Аида Ҳасанова ғолиб бўлди. У ушбу сўровномада Рамзиддин Саидов ва Александр Ҳамидовни ортда қолдирди. 

 



Энг яхши аёл мураббий сифатида кураш бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мураббийи Дилфуза Раҳматова тенгсиз бўлди. Ушбу йўналишда Раҳматовадан ташқари Дилноза Бакирова ва Лилия Власованинг номзоди қўйилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг