UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0

23 ноя 19:25
Янгиликлар

Шахмат, Стол тенниси

Олий суд судья ва ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақадан ФОТОРЕПОРТАЖ

Олий суд судья ва ходимлари ўртасида стол тенниси ҳамда шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон республикаси Олий судида ходимларнинг жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланиш, турли мусобақалар ташкил қилишига доимий аҳамият қаратилади. 

Олий суд футбол жамоаси икки йилдан бери “Бош вазир кубоги” учун ўтказилаётган футбол беллашувларида биринчи ўринни эгаллаб келаётганлиги ҳам ходимларнинг спорт мусобақаларида яхши натижаларга эришаётганлигидан далолатдир. 

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрда қабул қилган “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида   оммавий спортни ривожлантириш бўйича меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор берилган.  

Бу борада Олий суд раиси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланди.   

Дастур ижроси доирасида куни кеча Олий суд судья ва марказий аппарат ходимлари ўртасида стол тенниси ва шахмат бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.   

Стол тенниси бўйича ўтган беллашувларда 64 нафар, шахмат бўйича 28 нафар судья ва суд ходимлари дастлабки саралаш босчиқларида қатнашишди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларда стол теннис бўйича 1-ўринни Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти Э. Бобожонов, 2-ўринни Суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси катта консультанти С. Асқаров, 3-ўринни Олий суд рухсатномалар бюроси ходими И. Норматовлар эгаллашди. 

Ақл чархи бўлган шахмат мусобақаларида 1-ўрин Олий суд “Куч адолатда” газетаси бош ҳисобчиси Т. Ашуров, 2-ўринни хўжалик бўлими ходими А. Гудожников, 3-ўринни АКТ ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бош консультанти И. Кабиловга насиб этди.

Ғолибларга Олий суд раисининг фахрий ёрлиғи ва мусобақа кубоклари топширилди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг