UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0

20 июл 19:43
Янгиликлар

Бошқалар

“Осиё болалари” (“Дети Азии”) ўйинларида 174 нафар спортчимиз иштирок этади

Теглар :  Осиё болалари
Жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари” (“Дети Азии”) VII Халқаро спорт мусобақалари бўлиб ўтади.

 Унда 15 та давлатдан ташриф буюрган иштирокчилар спортнинг 19 та тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Мазкур мусобақада 174 нафар (101 нафар ўғил бола, 73 нафар қиз) ҳамюртимиз спортнинг 17 та турида ўз омадларини синаб кўришади. Улар орасида 12 нафар самбочимиз ҳам бор.

“Осиё болалари” ўйинлари Осиё Олимпия Кенгаши ташаббуси билан ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Қувонарлиси, бу йилги ўйинлар дастурига илк бор ўзбек миллий спорт тури – Кураш ҳам киритилди.

Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари”(“Дети Азии”) ўйинларида илк бора 2008 йилда иштирок этган. Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида ўтказилган “Осиё болалари” IV ўйинларида 14 нафар спортчимиз бокс мусобақаларида қатнашиб, якунда вакилларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 10 та медал билан умумжамоа ҳисобида 7-ўринни қўлга киритишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг