UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0

14 июл 11:02
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ойбек Норинбоев Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси лавозимига қайта сайланди

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат ўқ отиш федерацияси раиси Ойбек Норинбоев, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби раҳбарияти, федерациянинг ҳудудий вакиллари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Тадбирни Ойбек Касимов очиб берар экан, федерация сўнгги йиллар ичида сезиларли ўсишга эришгани, бу спортчиларимизнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларида қўлга киритаётган муваффақиятларида яққол акс этаётгани ҳақида тўхталди. Ўз ўрнида, О.Касимов федерациянинг келгуси фаолиятига ҳам омад тилаб, Ўзбекистон МОҚ ҳамиша спортчи ва мураббийларимизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Кун тартибига мувофиқ, биринчи федерациянинг 2022-йилги ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг асосий масалаларга ўтилди. Унда федерациянинг амалдаги раиси Ойбек Қобилжонович Норинбоев номзоди ташкилот раҳбарлигига илгари сурилди. Делегатлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва Ойбек Норинбоев Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси лавозимига қайта сайланди. Сўз олган Ойбек Қобилжонович келгусида федерация фаолиятини янада ривожлантириш, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида спортчиларимизнинг муносиб иштирокларини таъминлаш учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг федерация раиси ўринбосарлари ва Бош котиби лавозимлари ҳам тасдиқлаб олинди. Унга кўра, Дониёр Қодиров, Ҳамдам Қаршиев ҳамда Рамиз Еналиев раис ўринбосари, Мардонбек Давронов федерация Бош котиби лавозимига сайланишди. Шунингдек, конференция давомида ташкилот Ижроия қўмитаси таркиби ҳам шакллантириб олинди.

Тадбирнинг якуний қисмида сўнгги йилларда халқаро майдонда юқори натижалар қайд этган Муҳаммад Камалов 20 милион, Владимир Свечников ҳамда Наманган вилояти мураббий Вадим Кандаков 10 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди. Шунинг билан, Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг