UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

29 окт 07:27
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Паралимпия

Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларидаги иштирокини 79 та медаль билан якунлади + ЖАДВАЛ

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган IV Пара Осиё ўйинлари тарих саҳифаларидан жой олди.

Олти кун давом этган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон спорт делегацияси жами 79 та медаль қўлга киритди. Бу билан терма жамоамиз Пара Осиё ўйинлари тарихида қўлга киритилган медаллар сони бўйича 5 йил аввалги рекордни янгилади. 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган III Пара Осиё ўйинларида 33 та олтин, 24 та кумуш, 18 та бронза, жами 75 та медаль билан 53 давлат делегациялари орасида 5-ўринни эгаллаган эдик. Медаллар сони бўйича рекорд янгиланди, аммо сифат ва умумжамоа ҳисобидаги ўрнимизда пасайиш кузатилди. 

Ханчжоу ареналарида қўлга киритилган олтин медалларимиз 25 тани ташкил этди. Индонезиядаги 33 та олтин медаль 2026 йилда Япония давлати мезбонлик қиладиган Пара Осиё ўйинларигача рекордимиз бўлиб қолади. Кеча якунига етган Пара Осиё ўйинларида 25 та олтин, 24 та кумуш, 30 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 8-ўринни банд этдик. 

Осиё ва Пара Осиё ўйинларида "ўзга сайёраликлар" дея таъриф берилган Хитой терма жамоаси 214 та олтин, 167 та кумуш, 140 та бронза, жами 521 та медаль билан умумжамоа ҳисобида жуда катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. 

Эрон 44 та олтин, 46 та кумуш, 41 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Япония пара атлетлари 42 та олтин, 49 та кумуш, 59 та бронза медали билан якун ясаб беришди. Биздан аввалги поғоналардан Корея Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия ва Таиланд терма жамоалари жой олишди. Йигирма тўрт давлат делегациялари ўз ватанларига камида битта олтин медаль билан қайтишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг