UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

20 янв 18:10
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Лондонда Англия крикет фонди раҳбарлари билан учрашди

Теглар :  Крикет
Крикет спорт турини мамлакатимизда кенг кўламда ривожлантириш учун Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Крикет ривожлананган давлатлар билан халқаро ҳамкорлик ишларига эса федерация раиси Азиз Михлиев томонидан алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, айни кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб турган  крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев бошчилигида федерация бош котиби Фазлиддин Ибодуллаев ҳамда Ўзбекистон (U-19) миллий крикет жамоаси сардори Алишер Ғайбуллаевлар кеча 19 январь куни Лондон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюришди. Федерация вакиллари Ўзбекистоннинг Буюк Британиядиги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усманов ва консул Бахтиёр Ходжаевлар билан биргаликда Англиянинг «Bat for a chance» беғараз крикет фонди раҳбарлари Виллиам Гаффней ва Омар Кҳан, Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича иқтисодий-сиёсий масалаларда маслаҳат берувчи «Belgrave Europe» компания раиси, жаноб Фред Ҳаррисон ва Иқтисод ва туризмни ривожлантириш бўйича консультант ва ёзувчи Софий Ибботсонлар билан Ўзбекистонда Крикет спортини ривожлантириш масалаларида давра суҳбатини ўтказишди. Қувонарлиси, учрашув доирасида крикет спорт турини мамлакатимизда кенг ривожлантириш борасида қатор  келишувларга эришилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг