UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

22 окт 16:40
Янгиликлар

Регби, Сув спорти турлари, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ўзбекистон сузиш федерациясининг ҳисоботи ва стратегиясига танқидий баҳо берилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов иштирокида Ўзбекистон сузиш ва регби федерацияларининг Токио-2020 циклидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, шунингдек, 2022 йил Ханчжоуда бўлиб ўтадиган ХIХ ёзги Осиё ўйинлари, 2024 йил Париж шаҳрида ўтказиладиган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари учун тайёргарлик режалари ва тақдимотлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти ҳам иштирок этди. Унда дастлаб, сузиш федерациясининг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботга кўра, Токио-2020 цикли давомида cузиш федерациясига 25 млрд. сўмдан кўпроқ маблағлар ажратилгани ва бу даврда 66 та маҳаллий ва 26 та хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилгани маълум қилинди.

Йиғилиш давомида сузиш спорт турининг 4 та (сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш ва сув полоси) йўналиши бўйича ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио-2020 ўйинларига фақатгина сузиш йўналиши бўйича 2 та лицензия қўлга киритилгани ва Олимпия ўйинлари давомида медаль қўлга киритилмагани танқид қилинди.

Якунда олдиндаги 3 йилликда амалга оширилиши зарур бўлган режалар муҳокама қилинди. Сузишнинг ҳар бир йўналишида хориждан тажрибали мураббий ва маслаҳатчилар таклиф этиш ва бу спорт турини республикамизнинг чекка ҳудудларида ҳам ривожлантириш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон регби федерацияси томонидан амалга оширилган ишлар ва федерациянинг 2024 йилга қадар 3 йиллик иш режаси бўйича тақдимотининг муҳокамси бўлиб ўтди.

Бунда асосий эътибор Париж-2024 Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш, шу даврга қадар йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда келгуси фаолият бўйича аниқ режалар ишлаб чиқиш таклифи берилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон терма жамоалари спортчиларини келгусидаги нуфузли халқаро мусобақалар, жумладан, Ханчжоу ва Париж ўйинларига пухта тайёрлаш ҳамда уларда муносиб иштирок этишларини таъминлаш йўналишида Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерация ва ассоциациялар, бошқа мутасадди вазирлик ва ташкилотлар олдидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, мутасаддилар олдига Париж-2024 ўйинларида лицензион ва рейтинг мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, йўлланма ва медаллар сонини Токио-2020 ўйинларига нисбатан янада кўпайтириш вазифалари қўйилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг