UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0

25 окт 23:55
Янгиликлар

Триатлон

Ўзбекистон триатлон терма жамоаси мураббийи Виктор Земцев ЎзДЖТУда бўлди

Теглар :  Триатлон
Бугунги кунда мамлакатимизда триатлон спорт турини ривожлантириш ва уни оммалашириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар тайёрлаш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 5610540 – спорт фаолияти (триатлон) таълим йўналиши (кундузги ва сиртқи таълим) бўйича ўқитиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон триатлон федерацияси ташаббуси билан терма жамоа фаолиятини жонлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида хорижий давлатлардан малакали мутахассислар ва тренерлар жалб этилган. Айни пайтда халқаро даражадаги триатлончи, “Ironman” триатлон мусобақаларининг ўн карра ғолиби Виктор Земцев Ўзбекистон триатлон терма жамоаси мураббийи ҳисобланади.

Триатлон бўйича тажрибали мураббий В.Земцев 24 октябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида меҳмон бўлди. Триатлон спорт тури уч босқичли спорт тури ҳисобланиб, сузиш, велопойга ва югуришдан иборат. Шу нуқтаи назардан жаноб В.Земцев университет моддий-техник базасини кўздан кечирар экан, биринчи навбатда очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси (бассейн), стадион ҳамда спорт манежи билан яқиндан танишди.

В.Земцевнинг ташрифи давомида университет ректори, и.ф.д., профессор Маҳмуджон Болтабаев бошчилигида профессор-ўқитувчилар ҳамроҳлик қилди. В.Земцев талаба ёшлар билан учрашув чоғида – ободонлаштириш ва кўкалмзорлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари, бир сўз билан айтганда спортчи талаба ёшларга яратилган шарт-шароитлар учун университет раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ташриф сўнгида федерация вакиллари ҳамда университет ўртасида келгусида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, айниқса терма жамоа спортчиларини шакллантиришда ҳамкорлик қилиш каби масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Маълумот учун: Виктор Земцев – МДҲ ҳудудидаги энг машҳур триатлет, триатлон бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Илгари у «Z Iron Team» жамоаси бош мураббийи ва «РедЛава» жамоасининг сардори бўлган. У «Ironman» сериясининг стартларида профессионаллар орасида 10 марта биринчиликни қўлга киритган ва Жаҳон чемпионатида олти маротаба иштирок этган. Халқаро спорт устаси, ITU Long Distance 2005 Жаҳон чемпиони, ITU Европа чемпионати 2017 совриндори ва Украинанинг кўп карра чемпиони. Донецк жисмоний тарбия ва спорт институтининг битирувчиси ҳисобланади.

Университет матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг