UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0

19 сен 17:32
Янгиликлар

Триатлон

Ўзбекистон триатлончилари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдилар

2019 йил 15 август - 8 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 10 нафар триатлончи Франциянинг Фонт-Ромеу шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди.

Ўзбекистон Триатлон федерацияси мураббийи Виктор Земцев бошчилигида триатлончилар бўлажак мусобақаларда иштирок этишдан олдин махсус тайёргарлик дастури бўйича шуғулландилар.

Таъкидлаш жоизки, баландликдаги машғулотлар муҳим стартлар олдидан ўқув дастурларининг керакли қисмидир. Сентябрь ойида спортчилар Ақаба шаҳрида (Иордания, 26-27 сентябрь) ҳамда 29 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал босқичида иштирок этишлари кутилмоқда.



Фонт Ромеу - Пиренейдаги энг қадимги ва энг машҳур тош шаҳарлардан бири. Фонт Ромеу баландликдаги миллий ўқув маркази (денгиз сатҳидан 1850 метр баландликда) 1967 йилда спортчиларга Мексикадаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш мақсадида очилган.

Ҳар йили ушбу марказда жаҳон даражасидаги спортчилар, шунингдек халқаро спорт федерациялари ўз машғулотларини ўтказадилар.

Яна бир эътиборли томони шундаки, велосипед машғулотларидан бирида тўрт карра жаҳон чемпиони ва икки карра Олимпия чемпиони Алистаир Браунли ўзбекистонлик триатлончи, халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё кубоги соҳиби Шохрух Юнусовга ёрдам берди. Бу ҳақида Шоҳруҳ Юнусов ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида хабар берди.



"Алистаир Браунли, менинг шиналарим тешилишидан қутқарганингиз учун раҳмат. Сиз қийин аҳволда бўлганимда менга ёрдам бердингиз, чунки менда шинани помпалаш учун насос йўқ эди. Менга ёрдам берганингиз учун ташаккур. Ҳурматли Алистаир, сизга улкан респект! Сизга фақат ғалабали стартларни тилайман!” – деб ёзади триатлети Шоҳрух Юнусов.

Алистаир Браунли – британиялик триатлет, 2012 ва 2016 йиллар Олимпия чемпиони, умумий ҳисобда 2009 ва 2011 йиллар жаҳон чемпиони. Алистаир кетма-кет иккита Олимпиада ютган биринчи триатлет ҳисобланади.

Шунингдек таъкидлаб ўтиш жоиз, 2016 йилда триатлон бўйича Жаҳон церийасининг финалида Алистаир Браунли акасига маррага югуришда ёрдам берган. Пойга пайтида унинг укаси Жонатан Браунли маррага етакчилик қилаётган пайтда, тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилган ва йўлакдан чиқиб кетишига оз қолган. Алистаирнинг ўзи учинчи бўлиб келаётган эди. У нафақат Жонатанга маррага етиб олишга ёрдам берди, балки уни маррага биринчироқ етаклади, натижада у иккинчи ўринни эгаллади. Алистаирнинг ўзи эса учинчи бўлди. Ушбу воқеанинг видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, миллионлаб томошабинларда таъсирли ҳис-туйғуларга сабаб бўлган.




Ўзбекистон Триатлон Федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг