UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

09 окт 09:11
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ҳамкорлик меморандумини имзолашди

Бугун пойтахтимизда илк бор Осиё қиличбозлик конфедерациясининг (ОҚК) Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади.

Ҳозирда ушбу тадбирда иштирок этувчи делегатларнинг барчаси пойтахтимизга ташриф буюрди. Кеча МОҚ раҳбари, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов БАА қиличбозлик федерацияси президенти Шайх Салим Султонни қабул қилди.

Таъкидлаш жоиз, Шайх Салим Султон ОҚК раҳбарлигига кўрсатилган икки номзоддан бири ҳисобланади. Рустам Шоабдураҳмонов суҳбатда меҳмонга ўзининг илиқ тилакларини билдириб ўтди.

“Араб минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, мураббийлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттириш нафақат биз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун жуда муҳим. Давлатимиз раҳбари спортимизни ривожлантириш борасидаги ташаббусларимизни доимо қўллаб-қувватлаб келганлар. Маълумки, мамлакатларимиз ўзаро мустаҳкам алоқаларни ўрнатиб бормоқда. Биз эса буни спорт соҳасидаги ҳамкорлигимиз билан ривожлантиришга ҳаракат қиламиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўз навбатида, Шайх Салим ҳам таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Мен бу ерда дўстларим, яқинларим, қиличбозлик оиламиз билан эканман, ўзимни иккинчи уйимдагидек ҳис қиламан. Сиз илгари сурган ташаббус билан биргаликда катта натижаларни қўлга киритишимизга ишонаман. Бу имзоланган ҳужжат қўйган мақсадларимиз сари дадил қадам ташлашимизда жуда муҳимдир. Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик энди бошланаётгани йўқ. Биз бир неча йиллар аввал бошланган дўстона алоқаларни янада ривожлантирмоқдамиз”, – деди БАА қиличбозлик федерацияси раҳбари.

Самимий руҳда ўтган суҳбатда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги режаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Ташриф давомида меҳмонга МОҚ биноси бўйлаб кичик экскурсия ташкил этилди. Бу билан Шайх Салим Султон ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлди. Имзоланган ушбу ҳамкорлик меморандуми эса Марказий Осиё ва Араб мамлакатларини спорт оламида янада бирлаштирувчи муҳим ҳужжат бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг