UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14"Хабиб Исламнинг бурчагида кўп нарсани ҳал қилмайди" - Вартанян 0 10:53"Жангни қабул қил". Промоутер Энтони Жошуага мурожаат қилди 0 10:32"Uzchess Cup". Нодирбеклар қўшҳоким, дербида дуранг, Суяровда илк мағлубият, Шамсиддин пешқадамни таслим этди 0 10:11Расман. Женнаро Гаттузонинг янги жамоаси маълум 0 09:50UFC гўзали Абу-Дабида жанг қилади 0 09:29Фурқатбек Ёқубов АҚШнинг LFA лигаси билан шартнома имзолади 0 09:08"Бургут" "Сариарка" ва "Номад"нинг икки тажрибали ҳужумчисини олиб келди 0 08:47"Манчестер Юнайтед" тен Хаг билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда 0 08:26Хабиб Нурмагомедов: "Улар фақат пул учун жанг қилишяпти" 0 08:05Сузиш бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Ариарне Титмус Жаҳон рекордини ўрнатди 0 07:41Ана холос! Тайсон Фьюрининг спиртли ичимлик сабаб, кўчада йиқилиб юрган ҳолатдаги видеоси тарқалди + ВИДЕО 0 07:20Расман: Тиаго Мотта «Ювентус» бош мураббийига айланди! 0 20:12Кутганмидингиз? Ўзбекистонлик кичик юлдуз — Эрали Абдурозик билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 19:37Ноттингем (WTA). Марта Костюк ватандошиги ютқазиб қўйди 0 19:16Фабио Капелло: "Интер" чемпионликни ҳимоя қилолмайди. "Милан" ва "Ювентус" - асосий фаворит!" 0

15 мар 11:35
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия ва спорт таълими соҳасида ҳамкорлик қилади

Теглар :  РоссияЎзДЖТСУ
Жисмоний тарбия ва спорт таълими соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Мураббийлар ҳамда жисмоний тарбия мутахассисларининг малакасини ошириш йўналишларида таълим самарадорлигини ошириш борасида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, яқинда институтга А.И.Гертсен номидаги Россия давлат педагогика университети “Таълим ва ривожланиш психологияси” кафедраси ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети “Адаптив спорт турлари назарияси ва методикаси” кафедраси профессори, психология фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори Андрей Грецов ташриф буюрди.

Фахрий меҳмон дастлаб институт ўқув хоналари, улардаги кўргазмали қуроллар, ахборот ресурс маркази билан танишди. Шундан сўнг, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, пара таекwондо ҳамда пара енгил атлетика гуруҳлари тингловчилари билан суҳбат олиб борилди. 

Бу жараёнда болалар психологияси, адаптив спортда спортчининг психологик тайёргарлиги, уларни мусобақаларга пухта руҳий тайёргарлик кўриши борасида сўз юритилди. 

Шунингдек, А.Грецов тингловчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб қайтарди. Қолаверса, институт профессор-ўқитувчилари билан ҳам илмий тадқиқот, адабиётлар ва ўқув жараёни борасида ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг