UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

20 янв 07:45
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Япония шаҳри билан ҳамкорлик битимини имзолади

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ва Япониянинг Хидака шаҳри мэри Чиаки Отака Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик дастури бўйича ўзаро ҳамкорлик битимини имзоладилар.

Онлайн имзоланган келишувга биноан, Токио-2020 Олимпия ўйинлари якунида спортчилар, мураббийлар ва бошқа ходимларидан иборат Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг расмий делегацияси 3 кун давомида Хидака шаҳрига ташриф буюриб, у ерда турли спорт ва маданий тадбирларда иштирок этади. Ушбу ҳамкорлик дастури бўйича барча харажатлар мезбон томонидан қопланади. Тадбир давомида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ҳамкорлик ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

«Хидака шаҳри билан ҳамкорлик дастури бўйича музокараларимиз 2019 йил декабрида бошланган. Пандемия тўсатдан бошлангани сабабли ҳамма нарсани тўхтатишга мажбур бўлиб қолдик. Бахтимизга Япония ҳукуматининг Токио-2020 ўтказилишига масъул вакиллари бир неча ой олдин бошланган музокараларни давом эттиришимизни қўллаб-қувватлади. Бугун биз ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик битимини имзолаганимизни мамнуният билан эълон қиламиз. Бу йил Токио Олимпиадаси пайтида қатъий карантин чекловлари қўйилган ҳолда Япония урф-одатлари ва маданиятига бағишланган ушбу дастур, айниқса, долзарбдир”, – деди Баҳромжон Газиев.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек спортида илк бор Токио Олимпиадасида замонавий бешкураш йўналишида Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритилган. Бўлажак Олимпия ўйинларида Александр Савкин ҳамда Алисэ Фахрутдинова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг