UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0

20 мар 14:02
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонда 77 нафар спортчининг келишилган ўйинлардаги иштироки аниқланган

Теглар :  Ўзбекистон
Спорт соҳасидаги бу каби кўнгилни хира қиладиган коррупция ҳолатлари соҳада адолатлилик бузилишига сабаб бўлади.

Баъзан республика ва халқаро спорт мусобақаларида, футбол ўйинларида адолатсиз қарор чиқарилгани, ҳакамларнинг қайсидир спортчи ёки жамоага «сотилгани» ҳақидаги гап-сўзлар қулоғимизга чалинади. Томошабинлар, айниқса, футбол ишқибозлари ҳакамларнинг бир томонга ён босганини, атайлаб адолатсизлик қилгани яққол сезилганини муҳокама қилишади.

Спорт соҳасидаги бу каби кўнгилни хира қиладиган коррупция ҳолатлари соҳада адолатлилик бузилишига сабаб бўлади. Маълумотларга қараганда, юртимизда 2019-2023 йилларда 30 нафар футболчи ва ҳакамлар, 8 нафар мураббий, 7 нафар футбол клублари раҳбари ва 2 нафар футбол клуби маъмурияти ходими – жами 77 нафар спортчининг келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланиб, тегишли чоралар қўлланилган.  

Спортдаги коррупция ҳолатлари, биринчи навбатда, спортчилар, ҳаваскорлар, миллионлаб томошабинларнинг соҳага иштиёқи, ишончи йўқолишига сабаб бўлади. Минглаб ёшларни профессионал спортга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётган бир вақтда коррупциявий ҳолатлар спортни ривожлантиришга тўсиқ бўлади, тенг ҳуқуқлилик принципи, адолат тамойилларининг бузилишига олиб келади.  

Эндиликда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик масаласи кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тегишли моддалар билан тўлдирилиб, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши ҳамда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.  

Ушбу тартибларни ўз ичига олган «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айни пайтда парламент қуйи палатасида кўриб чиқилмоқда.  

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси билан миллий қонунчилигимиз замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда янада такомиллашади. Соҳада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланади, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади. Пировард натижада эса спорт соҳасида ҳалоллик, одиллик таъминланади, ёшларнинг, ота-оналарнинг спортга бўлган қизиқиши, иштиёқи ошади.  

Шу ўринда эътироф этиш лозимки, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Охирги икки йилда спортни ривожлантириш бўйича 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Сўнгги беш йилда эса соҳага қарийб 4 триллион сўм маблағ ажратилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг